Дебютант илк ғалабасига “ўрмон”да эришди
Англия Премьер-лигасининг 5-туридан ўрин олган «Ноттингем Форест» ва «Ковентри» ўртасидаги учрашув дебютант жамоа ғалабаси билан якунланди.
Жамоалар Ноттингемдаги «Сити Граунд» стадионида баҳс олиб борди. Учрашувни австралиялик бош ҳакам Жарред Жиллетт бошқарди. Фрэнк Лэмпард шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 55-дақиқасида меҳмонлар ярим ҳимоячиси Жей Дасилва гол урди. 87-дақиқада “ўрмончилар”нинг бразилиялик ҳужумчиси Игор Жезус жавоб тўпини киритди, аммо ҳужумда қоидабузарлик содир этилгани сабабли гол бекор қилинди.
Шу тариқа, «Ковентри» 2026/2027 йилги мавсумдаги илк уч очкосини қўлга киритди. АПЛдаги дастлабки тўрт турда жамоа тўртта мағлубиятга учраган эди. Лэмпард шогирдлари турнир жадвалида 18-ўринга кўтарилди. «Ноттингем Форест» эса беш очко билан 12-ўринда қолди.

Фикрлар