Дел Пьеро: Бу ҳақиқий истеъдодга ишонч

  • 11 октябрь, 2023, 20:30
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Алессандро Дель Пьеро "Реал"нинг Винисиусга бўлган ишончидан хурсанд. 

"Винисиус - футболдаги иқтидорнинг сўнгги намуналаридан бири. "Реал"даги дастлабки икки йил у жуда ёш эди ва деярли ҳар доим охирги дақиқаларда нотўғри қарор қабул қилди. У одатда керак бўлмаганда дриблинг қилар ва кераксиз паллада зарба йўлларди. 

Хўш, "Реал" нима қилди? Унга ишонди. Анчелотти бразилиялик билан индивидуал тарзда кўп ишлади. Винисиус вазифасини камтарлик билан бажарди ва ҳозир у ҳар қандай ҳолатда ўйин тақдирини ўзгартира олади. 

Бу ҳақиқий истеъдодга ишонч. Мураббийлар ёш ўйинчиларнинг ўсишига ёрдам бериши муҳим", - деди "Ювентус" собиқ ҳужумчиси. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!