Дембеле катта пуллардан воз кечди
Журналист Саша Тавольери хабар беришича, франциялик ҳужумчи Усмон Дембеле Саудия Арабистони клубларидан бири қизиқиш билдирганига қарамасдан, Франция чемпиони билан амалдаги шартномасини узайтириш ниятида.
ПСЖ таркибида ўйнаган вақт мобайнида Усмон Дембеле 135 та ўйинда майдонга тушиб, 61 та гол урди ва жамоадошларига 42 марта голли пас берди. Энг муҳими, Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, "Олтин тўп" соҳибига айланди.
Ҳозирги кунда Дембеленинг ПСЖ билан тузган шартномаси 2028 йил ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг трансфер қиймати 100 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар