Дембеле кейинги мавсумни қаерда бошлашини ҳал қилди
Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби "Пари Сен-Жермен" клуби етакчиси Усмон Дембелега бошқа клублардан манфаатли чорловлар кўпайиб бормоқда.
Журналист Фабрис Хокинс маълумотларига кўра, француз ҳужумчиси бошқа жамоалардан қизиқиш ортиб бораётганига қарамай, келаси мавсумни ҳам ҳозирги клубида бошлашни истаяпти.
Хабар қилинишича, томонлар янги шартнома бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Музокаралар осойишта руҳда кетмоқда, барча масалаларни якуний тарзда ҳал этиш жаҳон чемпионатидан кейинги вақтда амалга оширилади.
Манба таъкидлашича, амалдаги "Олтин тўп" соҳибининг ўзи ҳам фаолиятини Парижда давом эттириш тарафдори ва жамоани тарк этиш вариантларини кўриб чиқмаяпти. Клуб раҳбарияти эса жамоанинг етакчи ўйинчиларидан бири билан ҳамкорликни узайтиришдан манфаатдор.

Фикрлар