Дембеле: “Мен финалга 100 фоиз тайёрман”
ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле Чемпионлар лигаси финали олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Арсенал” жуда кучли жамоа. Улар Премьер-лигада чемпион бўлишди ва финалга чиқишга муносиб эди. Жамоа яхши футбол ўйнайди ва стандарт вазиятларда ҳам хавфли ҳисобланади.
“Олтин тўп”ни ютишимдан кейин ҳеч нарса ўзгармади. Мен фақат жамоавий совринлар ҳақида ўйлайман. Агар Чемпионлар лигасини ютсак, тарихга кирамиз. “Арсенал”ни мағлуб этиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Мен ўйинга 100 фоиз тайёрман", — деди Дембеле.
Маълумот учун, бош соврин учун баҳс 30 май куни бўлиб ўтади.

Фикрлар