Дембеле парижликларга ёқмади

ПСЖ раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида “Барселона”дан Усмон Дембелени катта умидлар билан олиб келган эди.

Парижликлар Килиан Мбаппе жамоани тарк этадиган бўлса, унинг ўрнини айнан Дембеле босиши керак эди.

Таниқли журналист Стив Бейтснинг  маълум қилишича, ПСЖга Усмон Дембеленинг ўйини маъқул келмаган. Шу боис, парижликлар 26 ёшли ўйинчидан тезроқ қутилмоқчи.

Клуб раҳбарияти 50 миллион еврога харид қилинган Дембелени январда ижарага бериб юборишга тайёр. Бу ўйинчига  Англия Премьер-лигасидан чорлов бўляпти. “Арсенал”, “Тоттенхэм” ва “Вест Хэм” Усмонга имконият беришга тайёр.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!