Дэниэл Эванс: Карен сени кутмоқдаман

Британиялик теннисчи Дэниэл Эванс ва германиялик Филипп Кольшрайбер Роттердам шаҳрида ўтаётган теннис турнирида ўзаро куч синашди.

Мусобақанинг илк даврасидан ўрин олган ушбу ўйинда Дэниэл тажрибали рақибини 6:3, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, "ABN AMRO World Tennis Tournament"нинг иккинчи даврасида Эванс россиялик Карен Хачанов ёки италиялик Фабио Фоньинига қарши кортга чиқадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!