Денис Истомин АҚШда чорак финалга чиқди

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин АҚШда ўтаётган "Челенжер" мусобақасида навбатдаги ғалабасига эришди.

Денис турнирнинг нимчорак финал босқичида мезбонлар вакили Коллин Алтамиранога қарши кортга чиқиб, 6:3, 6:0 ҳисобида зафар қучди.

Энди теннисчимиз чорак финалда америкалик Жс Арегон ва ҳиндистонлик Рамкумар Раманатхан ўртасидига ўйин ғолибига қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!