Денис Истомин бугун кортга чиқади
Денис Истомин Американинг Нью-Йорк шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида ўтказилаётган "New York Open" турниридаги иштирокини саралаш босқичидан бошлайди.
 
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси мазкур босқичдаги илк ўйинини австралиялик Бернард Томичга қарши ўтказади. 

Баҳс Тошкент вақти билан 10 феврал куни 00:40да бошланади. Мазкур ўйинда теннисчимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.