Денис Истомин бугун кортга чиқади
Ads
Буюк Британиянинг Илкел шаҳрида “Челленжер” туркумига кирувчи мусбақада мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин иштирок этмоқда.
 
Турнирнинг тўртинчи рақамли теннисчиси дея эътироф этилган Денис ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи босқичда бошлайди ва ушбу босқичда чехиялик Лукаш Росолга қарши кортга чиқади.

Улар ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 18:40дан сўнг ўтказилиши режалаштирилган.