Денис Истомин бугун кортга чиқади
Хитойнинг Лиужоу шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида "Челленжер" туркумига кирувчи турнирида иккинчи давра баҳслари ўтказилмоқда.
 
Мазкур мусобақада мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ўз иштирокини мазкур босқичдан бошлайди. Унда теннисчимиз япониялик Макото Отига қарши кортга чиқади.
 
Улар ўртасидаги учрашув, бугун Тошкент вақти билан соат 10:15 дан сўнг бошланади.