Денис Истомин бугун ёшлигини эслайди
Zohir2018
У 11 йилдан буён "Катта дубулға" туркумидаги мусобақаларнинг асосий даврасида иштирок этаётган эди. Бироқ...
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин "Катта дубулға" туркумидаги "Ролан Гаррос" турнирининг саралаш босқичида германиялик Дастин Браунга қарши кортга чиқади.
Денис 2008 йилдан буён илк маротаба "Катта дубулға" турнири саралашидан ўз иштирокини бошлайди. Бунгача у сўнгги маротаба айнан ўша йили "US Open" саралашида ўйнаганди.
Истомин 2009 йилнинг январь ойидан бошлаб (Австралия очиқ чемпионати) ушбу таснифдаги мусобақаларда фақат асосий даврадан иштирок этиб келди.


Изоҳлар (0)