Денис Истомин "Президент кубоги" чорак финалида
Таниқлик ўзбек теннисчиси Денис Истомин Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳри мезбонлик қилаётган "Челленжер" туркумига кирувчи мусобақада иштирок этмоқда.
Бугун вакилимиз яккалик баҳсларида украиналик Илья Марченко устидан 6:4, 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди ва кучли саккизталикка кирди. Энди Истомин ярим финал чиптаси учун мезбон теннисчиси Бейбит Жукаев билан куч синашади. Эслатиб ўтамиз, Бейбит бир неча кун олдин ITF таснифига кирувчи турнир бош соврини учун ўйинда Сергей Фоминга имкониятни бой берганди.
Денис худди шу мусобақанинг жуфтлик баҳсларида ҳам ўз омадини синаб кўрганди. Афсуски, Евгений Карловский билан тандем ҳосил қилган вакилимизга Алибек Качмазов ва Евгений Донский дуэти чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди.
Фикрлар