Денис Истомин ярим финалга йўл олди
 
Хитойнинг Лиужоу шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида "Челленжер" туркумига кирувчи турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ярим финалга чиқди.
 
Денис мусобақанинг ярим финалига қадар ўтган беллашувларда япониялик теннисчи Макото Отини, 7:6, 6:3, канадалик Стивен Диани 4:6, 7:6, 6:0, таванлик У Тунг-линни 6:2, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Шу тариқа теннисчимиз финал йўлланмаси учун ўтган ўйинда сербиялик Данило Петровичга қарши кортга чиқадиган бўлди. Мазкур ўйин эртага 26 октябрь куни Тошкент вақти билан 08:00да бошланади.