Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Денис Истоминнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди

Zohir2018
Изоҳлар: 0

Денис бугун тунда кортга чиқади

Флорида штатининг Делрей-Бич шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида ўтаётган мусобақанинг саралаш баҳсларини ҳамюртимиз Денис Истомин ғалаба билан бошлади.
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси саралашнинг 1/2 финалида испаниялик Гильермо Гарсия-Лопесни 7:5, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратишга муяссар бўлди.
Энди Денис асосий тўрга йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда америкалик Ной Рубинга қарши кортга чиқади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.
Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ