Денис Истоминнинг рақиби аниқ бўлди
Ads

Германиянинг Хейльбронн шаҳрида "Челленжер" туркумига кирувчи "Heilbronner Neckarcup" мусобақасининг яккалик баҳсларида илк давра учрашувлари якунланди.

Соврин жамғармаси 92,040 еврони ташкил этувчи ушбу турнирда германиялик Оскар Отте чехиялик Лукаш Расолни мағлубиятга учратди ва иккинчи босқичда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

Энди Оскар навбатдаги босқичда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истоминга қарши кортга чиқади.