Денис Кудла Сиднейдан кетди
Ads

Америкалик Денис Кудла кутилмаганда Сиднейда ўтаётган халқаро турнирнинг биринчи даврасида мағлубиятга учради.

Денис илк босқичда испаниялик Гильермо Гарсия-Лопесга қарши кортга чиқди. Икки сет давом этган ўйинда Гильермо 7:5, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди "Sydney International" мусобақасининг иккинчи даврасида Гарсия-Лопес аргентиналик Диего Шварцманни синовдан ўтказади.