Дэвид «Ювентус»да қолмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ювентус» ҳужумчиси Жонатан Дэвид Турин клубида қолиб, ўзини яна бир бор кўрсатишга умид қилмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.

 

Манба маълумотига кўра, канадалик футболчи клубдан иккинчи имконият кутмоқда ва мухлислар олдида ўтган мавсумдаги омадсиз ўйинларини унуттиришни истайди. Шу билан бирга, «Ювентус» асосий таркиб учун янги ҳужумчи излашни давом эттирмоқда. 

 

Туринликлар «ПСЖ» форварди Рандаль Коло-Муани трансфери бўйича иш олиб бормоқда. Бундан ташқари, клуб яқинда «Дженоа» таркибидан ёш ҳужумчи Джефф Эхаторни ҳам ўз сафига қўшиб олди.

Дэвиднинг йиллик маоши тахминан 6 миллион евро атрофида экани уни сотиш жараёнини қийинлаштираётгани қайд этилмоқда. Бундай юқори маошга рози бўладиган клуб топиш осон эмас.

 

Канада терма жамоаси аъзоси бўлган Жонатан Дэвид 2025 йил ёзида «Ювентус»га эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У ўтган мавсумда Серия А доирасида 35 ўйинда майдонга тушиб, бор-йўғи 6 та гол урди. Шу тариқа у профессионал фаолиятида илк бор чемпионатда 10 голлик нишонни забт эта олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!