Дэвис кубоги. Ўзбекистон - АҚШ қарама-қаршилиги бугун ҳам давом этади

Кеча Дэвис кубоги жаҳон саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва АҚШ терма жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик бошланди. Унда ҳар икки терма жамоа етакчилари яккалик беллашувларида ўзаро баҳс олиб боришади.

Афсуски, ушбу ўйинларда иккала вакилимиз ҳам имкониятни бой берди:

Сергей Фомин – Маккензи Макдоналд 4:6, 1:6

Ҳумоюн Султонов – Томми Паул 1:6, 6:7

Бугун Ўзбекистон ва АҚШ терма жамоаларининг иккинчи кун беллашувлари ўтказилади.

Дастлаб Файзиев / Фомин жуфтлиги Крайчек / Рам тандемига қарши кортга чиқади. Кечаги баҳслардан сўнг океан орти вакиллари 2:0 ҳисобида олдинда боришмоқда. Мусобақа бир жамоанинг учинчи ғалабасигача давом этишини инобатга олсак, америкалик теннисчиларнинг ғалабаси уларни кейинги босқичга олиб чиқади. Агар унда ҳамюртларимизнинг қўли баланд келса, яккалик баҳсларига навбат берилади. Бугун қуйидаги учрашувларга гувоҳ бўламиз:

Санжар Файзиев / Сергей Фомин - Остин Крайчек / Ражив Рам
Сергей Фомин - Томми Паул
Ҳумоюн Султонов - Маккензи Макдоналд

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!