Дэвис Кубоги.Ўзбекистон – Туркия қарама-қаршилигида ғолиб аниқланди (фотогалерея)
Хабар берганимиздек, Дэвис Кубоги жаҳон саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ҳамда Туркия терма жамоалари баҳс олиб борди. Учрашувлар бугун ниҳоясига етди ва унда Туркия 5 ўйинлик серияда зафар қучди.
Кеча бўлиб ўтган дастлабки икки қарама-қаршиликдан сўнг дуранг натижа қайд этилди. Эътиборлиси, бугун ҳам икки беллашувдан кейин ғолиб жамоа номини аниқлашнинг иложи бўлмади. Шу боис, ҳал қилувчи - бешинчи учрашувга мурожаат қилинди.
Катта қизиқиш остида кечган тўқнашувда Сергей Фомин рейтингда ўзидан анча юқори бўлган рақиби Чем Илкелга қарши кортга чиқди. Қарийб 2 соат давом этган баҳсда дунёнинг 189-тартиб рақам остида сараланган теннисчиси Илкел ғалаба қозонди. Эътироф этиш жоиз, вакилимиз ҳар икки сетда рақибига етарлича қаршилик кўрсатди ва якунда тай-брекларда имкониятни бой берди. Якуний ҳисоб: 7:6 (7:2), 7:6 (7:4).
Фикрлар