Диаби «Байер»га қайтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франциялик ҳужумчи Мусса Диаби «Байер» сафига қайтди. 2019–2023 йилларда Леверкузен клуби шарафини ҳимоя қилган вингер яна «фармацевтлар» билан шартнома имзолади. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайти хабар берди.

27 ёшли футболчи билан тузилган янги шартнома 2031 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Диаби «Байер» таркибида яна 19-рақам остида майдонга тушади.

Сўнгги икки мавсумни Диаби Саудия Арабистонининг «Аль-Иттихад» клубида ўтказди. У ерда у 73 ўйинда майдонга тушиб, 11 гол урди ва 33 голли узатма амалга оширди. Оммавий ахборот воситаларида тарқалаётган маълумотларга кўра, саудияликлар ҳужумчи учун 30 миллион евро миқдорида товон пули қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, Германия чемпионатининг биринчи турида «Байер» кутилмаганда «Эльферсберг» жамоасига 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!