Асосий мазмунга ўтиш

Дибала кетмоқчи эмас

Унинг шартномаси тугашига яна 1 йил бор.

Пауло Дибала янги мавсумни ҳам “Ювентус”да ўтказиши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 27 ёшли аргентиналик футболчи ёзги трансферлар даврида “кекса синьора”ни тарк этмоқчи эмас. Бундан аввалроқ эса “Юве” раҳбарияти ёзда Дибалани сотиб юборишни режалаштираётгани ва унга “Арсенал” ҳамда “Барселона” клубларидан қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Пауло Дибала жорий мавсум А Серияда 11 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг “Ювентус” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ