Диего Лопес: "Валентина нима қилди?"
Хабарингиз бор, куни кеча "UFC 306" турнирида Валентина Шевченко мексикалик амалдаги чемпион Алекса Грассони мағлуб этиб, чемпионлик камарини қайтиб олганди. Бу тўқнашувга ушбу турнирда Брайан Ортегани мағлуб этиб, рейтингда кўтарилишга эришган ярим енгил вазн (65,8 кг) тоифаси вакили ҳамда Грассони мураббийларидан бири Диего Лопес ўз муносабатини билдирди.
"Менимча, Алекса қотиб қолди ва бугунги жангда имконият даражасида ҳаракат қила олмади, Валентина ҳам аслида ҳеч нарса қилмади. У нима қилди? У шунчаки "партер"га олиб тушди ва уни назорат қилишга ҳаракат қилди. Аммо у ҳеч қандай жиддий зарар етказа олмади", - дея Лопеснинг сўзларини келтиради журналист Аарон Бронстетер.
Эслатиб ўтамиз, Шевченко 3-жангда Грассони мағлуб этиб, чемпионлик камарини қайтариб олди. Ундан аввалги икки жангда Грассонинг ғалабаси ва дуранг қайд этилганди.
Фикрлар