Диего Марадона кубогининг илк ғолиби маълум бўлди

"Бока Хуниорс" ноябрга қадар Аргентина лига кубоги деб номланган ва ҳозирда Диего Марадона номи берилган мусобақа ғолиби бўлди.

“Бока Хуниорс” финал баҳсида “Банфилд” клубига қарши баҳс олиб борди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимлари 1:1 ҳисобида дуранг билан якунлангач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда омад “Бока”га кулиб боқди.

Шу тариқа, “Бока Хуниорс” Диего Марадона кубогининг илк ғолибига айланди.

"Бока Хуниорс" - "Банфилд" - 1:1, пенальтилар бўйича - 5:3

Голлар: 1:0 - Кордона, 64, 1:1 - Лольо, 90+6.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!