"Динамо" икки нафар легионер билан келишувга эришди

Маълумки, Самарқанднинг “Динамо” жамоаси мавсумга тайёргарлик давомида селекция ишларини ҳам олиб боряпти. Шу боис хорижлик футболчиларнинг хизматидан фойдаланиш мақсадида бир қатор легионерлар таклиф қилинганди.

удод

Sports.uz олган маълумотга қараганда, ҳозирга қадар икки нафар легионер билан шартнома имзоланган. Жумладан, Олег Марчук ҳамда Михайло Удод янги мавсумда “Динамо” шарафини ҳимоя қиладилар.

Шунингдек, яқинда “Динамо”га украиналик марказий ҳимоячи Дмитро Сидоренко ҳам қўшилган. Ҳозирча унинг клубда қолиш ёки қолмаслиги маълум эмас. Агар у ҳам жамоа бош мураббийи Ҳаким Фузайловда илиқ таассурот қолдирса, жорий чемпионатни Самарқандда бошлаши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!