"Динамо" назорат ўйинида майдонга тушди

CHERY AUTO

"Динамо" жамоаси бугун, 18 ноябр куни назорат баҳсида майдонга тушди.

Tecno

Мураббийлар штаби "Динамо" U21 ва U19 жамоаси аъзолари ҳамда асосий таркибда нисбатан камроқ ўйин амалиётига эга футболчиларни майдонга туширди. Чархин қўрғонидаги "Динамо" футбол мактаби стадионида бўлиб ўтган баҳсда жамоанинг аралаш таркиби "Наманган ФА" жамоаси устидан ғалабага эришди – 7:0.

Голлар Миржаҳон Мираҳмадов, Хислат Халилов, Абдулаҳад Ҳошимов, Ойбек Ҳамроқулов, Беҳрузбек Облоқулов 2 та, Улуғбек Ҳошимов томонидан киритилди.

Эслатиб ўтамиз, "Динамо" Суперлигадаги навбатдаги учрашувни 21 ноябрь куни сафарда "Қўқон-1912"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!