Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Динамо" ўртоқлик учрашувида майдонга тушади

Чемпионатимизда танаффус юзага келди.

ФИФА кунларида миллий жамоалар иштирокидаги ўйинлар ўтказилиши боис Суперлигада икки ҳафталик танаффус юзага келади.

«Динамо» жамоаси эса Ўзбекистон кубоги нимчорак финал доирасида 8 июнь куни «Лочин»га қарши муҳим баҳсда майдонга тушади.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу ўйинга тайёргарлик доирасида «Динамо» 3 июнь куни Самарқандда Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Учрашув соат 19:00 да бошланади.

Ўртоқлик ўйини

3 июнь (сешанба)
«Динамо» - «Сўғдиёна»
Ўйин вақти: 19:00
Самарқанд, «Динамо» стадиони.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ