"Динамо" қайси футболчиларни рўйхатдан ўтказди?

Ўз олдига Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган “Динамо” бошланажак про-лига баҳсларига режа асосида тайёргарлик кўрмоқда.

Самарқандликлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов селекция жараёнида имкон қадар таркибни кучайтиришга ҳаракат қилди. Куни кеча ЎзПФЛ томонидан “Динамо”нинг 23 нафар футболчиси рўйхатдан ўтказилди. Шулардан 17 таси янги қўшилган футболчилардир.

динамо заявка

Шунингдек, уч нафар легионер ҳам “заявка” қилинди. Булар – Олег Марчук, Михайло Удод ва Дмитро Сидоренко.

Дарвоқе, рўйхатда Сидоренконинг собиқ клуби сифатида “Андижон” кўрсатилган. Аммо ўтган йили андижонликлар сафида ушбу ўйинчи тўп сурмаган. Украиналик легионер борасида вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида “Динамо” клуби матбуот хизмати билан боғланганимизда англашилмовчилик туфайли нотўғри ёзилганини маълум қилди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!