"Динамо" Тошкентда йиғинга киришди

«Динамо» клуби Суперлига янги мавсумига тайёргарликнинг 2-босқичини ўтказиш учун 20 декабр куни Самарқанддан Тошкентга жўнаб кетганди.

Вадим Абрамов бошқарувидаги жамоа Тошкент вилояти Қибрай туманидаги Дўрмон футбол қароргоҳида машғулотларга киришган. Бу ердаги йиғин 29 декабргача давом этади.

Янги йил байрамидан кейин ҳам «Динамо» Тошкентдаги йиғинни давом эттириши, таркибга янги ўйинчилар қўшилиши режалаштирилган. Январ ойида Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулот йиғини ташкиллаштириш ҳам белгиланган.

"Динамо" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!