“Динамо”нинг икки футболчиси Ўзбекистон U-19 термаси билан Қатарга жўнаб кетди
Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси 21–27 март кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.
Йиғин доирасида Жасур Абдураимов шогирдлари 23 март куни Қатар U-22 термасига қарши, 25 март куни эса Канада U-22 термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Ушбу йиғинга «Динамо» асосий таркибининг икки вакили – 1996 йилда туғилган яримҳимоячиларимиз Жавоҳир Қаҳрамонов ва Абдужамол Исроиловлар таклиф этилишган.
21 март куни Қатарга жўнаб кетган футболчиларимиз 24 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги доирасидаги «Зомин»га қарши баҳсни ўтказиб юборишади. Ҳар икки футболчи «Навбаҳор»га қарши ўйин олдидан, 28 март куни клубимиз ихтиёрига келиб қўшилиши кутилмоқда.
Ушбу ўқув-машғулот йиғини Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичи 2018 йилнинг 9–27 январь кунлари Хитойда ўтказилади.
Фикрлар