Доминик Тим Берлинда ғолиб бўлди

Австриялик теннисчи Доминик Тим Берлинда ташкил этилган "bett1 Aces" кўргазмали турнирининг бош совринини қўлга киритди.

Тим сўнгги хал қилувчи финал ўйинида италиялик Маттео Берреттинини 6:7, 6:4, 10:8 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг аёллар ўртасидаги беллашувларда украиналик Элина Свитолина ва чехиялик Петра Квитова куч синашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)