Доротея Вирер тарихга кирди

Бироз аввал хабар берганимиздек, биатлон бўйича 2018/19 мавсум ўз якунига етди. Эркаклар ўртасида бу мавсум норвегиялик Йоханнес Бё катта фарқ билан умумий ҳисобда пешқадамлик қилган бўлса, аёллар ўртасидаги беллашувларда интрига сўнгги пойгагача сақланиб турди. 

Охирги масс-старт пойгасидан аввал италиялик икки биатлончи Доротея Вирер ҳамда Лиза Витоцци катта биллур глобусни қўлга киритиш учун даъвогар эди. Эътиборлиси, қайси спортчи юқори натижа қайд этишидин қатъи назар, бош совринни қўлга киритган мавсумни биринчи ўринда якунлаган илк италиялик биатлончига айланар эди. 

Якунда Доротея Вирер ҳамюртининг натижасини яхшилай олди ва мавсумнинг энг кучли биатлончисига айланди. Шу тариқа Доротея мавсумни 940, Лиза эса 882 очко билан якунлади. 

Фото: rus.delfi.ee

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар