Драматик баҳсда "Кливленд" ғалаба қилди
Бугун Миллий баскетбол ассоциациясининг мунтазам чемпионатида навбатдаги кун беллашувлари бўлиб ўтди. Куннинг энг қизиқарли кечган баҳси "Кливленд" ҳамда "Миннесота" жамоалари ўртасида кечди.
Муросасиз кечган учрашувнинг асосий вақти 129:129 ҳисобларида якунланди. Қўшимча вақтда эса майдон эгалари 11:9 ҳисобида устун келди. "Кливленд" таркибида Лейброн Жеймс 37 очко жамғариб, жамоасининг ғалабасига улкан хисса қўшган бўлса, меҳмонлардан Карл Таунс 30 очко тўплаб, жамоасининг сермаҳсул ўйинчиси бўлди. Шу ва бошқа учрашувлар натижаси:
"Кливленд" – "Миннесота" 140:138 OT (31:29, 33:37, 37:33, 28:30, 11:9)
"Майами" – "Хьюстон" 101:109 (24:35, 33:26, 23:22, 21:26)
"Детройт" – "Бруклин" 115:106 (26:21, 27:29, 26:23, 36:33)
"Мемфис" – "Юта" 88:92 (16:21, 23:23, 24:24, 25:24)
Фикрлар