Дубайдан хушхабар: Охунжон – Жаҳон чемпиони!
Бугун Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича Жаҳон чемпионати бошланди. Бугундан ёшлар ўртасидаги беллашувларга старт берилди.
Эътиборлиси, эркаклар ўртасида 65 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Охунжон Мусурмонқулов 117 кг натижа билан ғолибликни қўлга киритди. Ушбу вазн тоифасида кумуш ва бронза медаллари Япония ҳамда Қирғизистон спортчиларига насиб этди.
Қайд этиш лозимки, бу Охунжоннинг жаҳон чемпионатидаги дебюти ҳисобланади.
Фикрлар