Дунёдаги энг қиммат клублар рўйхати чиқди
Халқаро Brand Finance таҳлил платформаси дунёдаги энг қиммат футбол клублари бўйича навбатдаги рейтингни эълон қилди.
Тадқиқотга кўра, бренд қиймати бўйича етакчиликни яна «Реал» сақлаб қолди. Мадрид клуби 2,36 миллиард евро билан рўйхатнинг биринчи поғонасини эгаллади.
Иккинчи ўринни 1,94 миллиард евро билан «Барселона» эгаллаган. Учинчи поғонада эса 1,51 миллиард евро қийматга баҳоланган «Арсенал» жойлашган.
Кейинги ўринлардаги клублар қуйидагича тақсимланган:
4. «Бавария» – 1,49 миллиард евро.
5. «ПСЖ» – 1,48 миллиард евро.
6. «Манчестер Сити» – 1,46 миллиард евро.
7. «Ливерпуль» – 1,45 миллиард евро.
8. «Манчестер Юнайтед» – 1,42 миллиард евро.
9. «Челси» – 941 миллион евро.
10. «Боруссия» Дортмунд – 654 миллион евро.

Фикрлар