DWCS ғолиби 11 миллион доллар ишлаб топди

  • 26.08.2026 14:11
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

UFC камари учун баҳсга яқинлашмаган жангчи ушбу промоушенда ўн миллион доллардан ортиқ пул ишлаб топиши мумкинми? Ҳа, дейди дунёдаги энг йирик лига раҳбари Дана Уайт.

Бу ҳақда ташкилот президенти Лас-Вегасда бўлиб ўтган "Dana White’s Contender Series" саралаш турнирининг матбуот анжуманида маълум қилди.

"Сизга айтдим-ку, сўнгги ўн йил ичида биз шоу иштирокчиларига 225 миллион доллар тўладик. Бу йигитлардан бирортаси ҳеч қачон чемпионлик унвони учун жанг қилмасдан, ташкилотда ўн бир миллион доллардан ортиқ даромад кўрди. Шундай экан, фаол бўлинг ва ҳар қандай имкониятдан фойдаланишга тайёр туринг, чунки пул ишлаш учун кўп вақтингиз йўқ. Бу ҳар қандай спортга тегишли", - деди Уайт.

Маълумот учун, Алекс Аподака 25 август куни "Dana White Contender Series" турнирининг марказий тўқнашувида Белла Мир(Франк Мирнинг қизи)га қарши октагонга кўтарилди.

Гарчи ушбу баҳс олдидан Мир яққол фаворит сифатида кўрилган бўлса-да, якунда ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Аподакага имкониятни бой бериб қўйди. Ушбу ғалабаси орқали Алекс 11 млн.доллар ишлаб олди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!