Дьёкереш Мадридга бормоқчи
Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Виктор Дьёкереш қишки трансфер ойнасида Лондоннинг «Арсенал» клубини тарк этиши мумкин. Футболчини жорий мавсумдаги ўйин амалиётининг камлиги қониқтирмаётгани айтилмоқда.
Teamtalk нашри хабарича, 28 ёшли форвардга асосий даъвогарлардан бири сифатида Мадриднинг «Атлетико» клуби tilга олинмоқда. Шунингдек, унга Англия премьер-лигасининг бир қатор жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда Англия чемпионати доирасида Дьёкереш учта учрашувда майдонга тушди, аммо гол ҳам, голли узатма ҳам қайд этмади.
Виктор Дьёкерешнинг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2030 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг трансфер қиймати 55 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар