Дьёкерешга кутилмаган харидор чиқди

TIGGO 2 PRO

"Спортинг"  ҳужумчиси Виктор Дьёкереш Англия Премьер-лигасига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда "Football Transfer" хабар бермоқда.

Манбага кўра, швед ҳужумчисини "Ноттингем Форест" ҳам ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Ушбу мавсумда кутилмаганда мусобақа етакчилари қаторига қўшилган "ўрмончилар" аллақачон музокараларни бошлашган ва келаётган ёзда трансферни расмийлаштиришни режалаштирмоқда. Аввалроқ унга "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида кўплаб хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда Португалия чемпионатида Дьёкереш 25 та ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!