Дзюдо бўйича ЖЧ старт олди: Лутфуллаев ярим финалда

Ҳозиргина -60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган спортчиларимиздан иккинчиси Шарофиддин Лутфуллаев икки рақибини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўл олди.

Шарофиддин аввалига Халқаро дзюдо федерацияси байроғи остида иштирок этаётган Муҳаммад Рашнонезхад, қувайтлик Омар Алтуфаири, тўртинчи босқичда австралиялик Жошуа Катцни енгди.

Чорак финал беллашувида эса япониялик кучли рақиб Наохиса Такатони иппон баҳоси билан мағлубиятга учратиб, ярим финалга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин  -60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган яна бир дзюдочимиз Диёрбек Ўрозбоев тўртинчи давра учрашувини ўтказди.

Афсуски, олтин очко учун кечган баҳсда Рио Олимпиадаси совриндори Хитой Тайпейи вакили Юнг Вей Янгга имкониятни бой бериб қўйди. Бу дзюдочи илк учрашувида ушбу вазн пешқадами россиялик Роберт Мшвидобадзени таслим этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!