Дзюдо. Бугун Ўзбекистон чемпионати бошланади
Уч кун давомида Бухоро шаҳридаги муҳташам "Универсал" спорт саройи дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган жами 451 (312 эркак, 139 аёл) нафар дзюдочи белгиланган 14 та (7 та эркаклар, 7 та аёллар) вазн тоифасида медаллар йўлида баҳсларга киришади.
Бугун мусобақанинг биринчи куни эркаклар -60, -66, аёллар -48, -52 ва -57 кг вазн тоифаларида татамига чиқади. Саралаш беллашувлари соат 10:00, медаллар учун кечадиган финал блоки 17:00да бошланади.
Бугун Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими ҳам ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.



Фикрлар