Дзюдо. Бугун Загреб Гран-приси старт олади
Javokhir Azimov
Бугун татамига чиқадиган юртдошларимиз ва уларнинг мусобақадаги илк рақиблари билан танишинг.
Бугун Хорватиянинг Загреб шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси старт олади.
Енгил вазн тоифаларида кечадиган биринчи кун баҳсларида Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили медаллар учун кураш олиб боради. Бугун татамига чиқадиган юртдошларимиз ва уларнинг мусобақадаги илк рақиблари билан танишинг:
-66 кг: Сардор Нуриллаев – Александре Рапава (Грузия)
-66 кг: Муҳриддин Тиловов – Андрей Клоков (Литва) / Обид Жебов (Тожикистон)
МОҚ матбуот хизмати

Изоҳлар (0)