Асосий мазмунга ўтиш

Дзюдо

Дзюдо. Дилшод Баратов ярим финалда!

У медаллар учун курашади.

Эркаклар ўртасида +60кг вазн тоифасида курашларда қатнашаётган ҳамюртимиз Дилшод Баратов чорак финалда исроиллик Ям Волшакга қарши татамига чиқди.

Ушбу курашда Баратовнинг қўли баланд келди. Эътиборлиси, вакилимиз шу тариқа фаолиятида илк бор дунё биринчилигининг ярим финалига йўл олди. 

Энди Баратов ярим финалда мўғулистонлик Ариунболд Енктаиван билан беллашади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ