Дзюдо. Лутфуллаевнинг ЖЧ финалидаги рақиби маълум
Ads

60 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шарофиддин Лутфиллаев жаҳон чемпионатининг ярим финал учрашувни якунлади. Вакилимиз ярим финалда қозоғистонлик Гусман Киргизбаевга қарши татамига чиқди. Ҳамюртимиз кучли рақибини дастлабки беш дақиқаликнинг учинчи дақиқасида иппон усули билан мағлуб этишни уддалади.

Лутфуллаев финалда грузиялик дзюдо устаси Чхвимиани Лухумига қарши татамига чиқади.