Дзюдочиларимиз ЖЧни омадли бошлашди

Япониянинг Токио шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Бироз аввал -60 килограмм вазн тоифасида икки нафар ҳамюртимиз ўз беллашувини ўтказишди.

Қуръага кўра, иккинчи даврадан беллашувга киришган Шарофиддин Лутфиллаев Халқаро дзюдо федерацияси байроғи остида қатнашаётган Муҳаммад Рашнонезхадни, Диёрбек Ўрозбоев эса америкалик Адонис Диасни қийинчиликсиз мағлуб этди. Учинчи даврада энди Шарофиддин қувайтлик Омар Алсуфайри, Диёрбекка эса чехиялик Давид Пулкрабек билан баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!