Ечим топиш керак! Роналду Португалия термасидан кетмоқчи
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг Криштиану Роналдунинг миллий жамоадаги фаолияти якунланиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.
- Криштиануни алмаштиришнинг иложи йўқ. Унинг даражасидаги футболчини топиш амримаҳол. Лекин футболда доим ечим излаш, ҳужумда бошқача ёндашув топиш керак. Шундай ечим қилиш керакки, жамоанинг голлари сони аввалгидек юқори даражада бўлсин.
Роналду кўрсатган рақамларни бирорта футболчи ёлғиз ўзи такрорлай олмайди — бунинг иложи йўқ, — деди Роберто Мартинес The Athletic нашрига.
2026 йилги жаҳон чемпионати 41 ёшли Роналду учун фаолиятидаги олтинчи ҳисобланади ва айни пайтда охиргиси бўлиши кутиляпти. Мундиалнинг гуруҳ босқичида португалияликлар Колумбия, Ўзбекистон ва Конго Демократик Республикаси терма жамоалари билан куч синашади.

Фикрлар