ЕЧЛ. Бугун 5-тур учрашувлари старт олади
Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 5-тур баҳслари бугун бошланади. Ушбу кун дастуридан бир қатор қизиқарли ва ҳал қилувчи тўқнашувлар жой олган.
Дастлаб, соат 22:45’да “Аякс” ва “Галатасарой” ўз ўйинларини ўтказади. Турнинг марказий учрашуви ҳисобланган “Челси” – “Барселона” клублари ўртасидаги беллашув эса соат 01:00'да старт олади.
Қуйида 5-турнинг дастлабки кунидаги учрашувлар рўйхати:
22:45 — “Аякс” – “Бенфика”
22:45 — “Галатасарой” – “Юнион”
01:00 — “Челси” – “Барселона”
01:00 — “Манчестер Сити” – “Байер”
01:00 — “Будё-Глимт” – “Ювентус”
01:00 — “Наполи” – “Қорабоғ”
01:00 — “Боруссия Д” – “Вильярреал”
01:00 — “Марсель” – “Ньюкасл”
01:00 — “Славия” – “Атлетик”



Фикрлар