Эдди Хирн: "Бокс учун шармандалик..."
Эдди Хирн Теренс Кроуфард - Исроил Мадримов жангидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Очколар бунақа эмасди. Амалдаги чемпиондан камарни тортиб олиш учун бундан кўпроқ нарса қилиш керак эди, яъни даъвогар чемпиондан камарни тортиб олиш учун яққол устун бўлиши керак. Акс ҳолда камар чемпионда қолиши керак.
Очколар умумун ҳақиқатга тўғри келмайди. Мадримов бу жангда ғолиб чиқиш учун ажойиб ҳаракат қилди, етарлича иш қилди. Ҳакамлар чемпионга умуман ҳурмат кўрсатишмади. У кўпроқ нарсага лойиқ эди. 116-112 кўринишидаги очколар бокс учун шармандалик", - дея ўз норозилигини билдирди Хирн.
Фикрлар