Эден Азар: Сарри қўли остида ютуқларга эга чиқишни истайман

“Челси” жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азар бош мураббий Маурицио Сарри қўли остида ютуқларга эга чиқиш истаги бор эканини баён қилди.

“Сарри – ажойиб мураббий. Футболни айнан маша шундай мураббийлар қўли остида ўйнаш мароқли. Унинг ўзгача услуби бор ва менга бу услуб ёқади. Сарри қўли остида ютуқларга эга чиқишни истайман. Мавсум якунида эса нима бўлишини кўрамиз”, – деди бельгиялик футболчи.

Аввалроқ Мадриднинг “Реал” клуби Эден Азарга қизиқиш билдиргани, ярим ҳимоячининг ўзи эса “Қироллик клуби”да тўп суриш орзуси бор экани маълум қилинганди.

Жорий мавсумда Азар АПЛнинг 8-туридан кейин 7 та гол ва 3 та голли узатма билан тўпурарлар баҳсида етакчи бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!