Екатерина Александрова бош совринни илиб кетди
Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида россиялик Екатерина Александрова ҳамда қозоғистонлик Eлена Рибакина бош соврин учун ўзаро куч синашди.
 
Турнирнинг финал учрашувида Екатерина рақибасини оснлик билан 6:2, 6:4 ҳисобида таслим этди ва мусобақа ғолибига айланди.
 
Шу тариқа "Shenzhen Open" турнири ташкилотчилари россиялик теннисчига 175 минг АҚШ доллар пул мукофоти ва 280 рейтинг очкосини тақдим этди.