Элдор Сакаев: "Жамоада катта ўзгариш бўлади"
“Машъал” клубида мағлубиятли серия давом этади. Чемпионатнинг 11-турида ҳам муборакликлар қуруқ қўл билан қайтишди. Бу сафар Самарқандда “Динамо”га 3:1 ҳисобида имконият бой берилди. Учрашувдан кейин “Машъал” бош мураббийи Элдор Сакаев матбуот анжуманида иштирок этди.
- Мағлубиятлар серияси давом этмоқда - жаҳон рекорди, бошқача фикр билдириш мумкин эмас. Голлар ўтказмоқдамиз, “Бухоро” билан ўйинда 85-дақиқагача ушлаб турдик. Тезкор ҳужумда хатоимиз туфайли гол ўтказдик, кейин пенальтидан. Бундай футбол қоидаларига амал қилиш керак, бундай бурилиш билан футболни алдаб бўлмайди. Айтяпману, жаҳон рекорди, бу. Яна нима ҳам дердим, жуда ёмон.
- Клуб ҳозирги қийин аҳволдан қандай чиқиб кетади?
- Ўзгариш бўлади, сабаби яна шу ҳолатда давом этиш қийин. Жуда катта ўзгариш бўлади, жамоада.
- Иккала бўлимдаги ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- Дастлаб 3 ҳимоячи билан бошладик. Эътибор берган бўлсангиз, 20 дақиқадан ўзгариш қилдик - 4 та ҳимоячига ўтдик. Ўрта ва қанотларни сал олдига чиқардик. Яна хатога йўл қўйдик. “Бухоро” билан бўлгани каби бизнинг ўйинчиларимизнинг жисмоний ҳолати яхши даражада эмас, руҳий ҳолати ҳам. Бундай хатоларни ҳатто боллалар футболида ҳам қилиш мумкин эмас. Биз эса буни қиляпмиз. “Машъал” доим тажовузкор жамоа бўлган. Агар сен Суперлигага мос жамоа бўлишни истасанг ҳамма параметрига мос жавоб беришинг керак. Якка курашларда, тўп учун курашда ютиб чиқиш керак, ҳеч бўлмаганда 60 фоизга. Биз эса жуда кўп хатолар қиляпмиз.
- Аслида жамоа ўйини ёмон эмас. Балки яқинда истеъфога чиқарилган Игорь Суровни олиб келиш хато бўлгандир?!
- Бу хақида айта олмайман. Ҳар бир мураббийни тайёргарлик системаси бўлади. У шу система бўйича ишлаган, йиғинларни яхши ўтказган. Агар омадли чиқмадими, демак тайёргарлик яхши бўлмаган. Руҳий ҳолатни ҳам таъкидлаб ўтмоқчиман. 11 та тур ўтказдик, фақат хатолар, оддий ҳолатда тўпни йўқотиб орқага қайтиб бекордан катта куч йўқотяпмиз. Мувозанат етишмаяпти, охирида гол ўтказяпмиз.
- Македониялик легионер нега кўринмай қолди?
- Македониялик легионеримиз жароҳат олган. Даволаниш жараёнида. Тажрибали футболчи тиззасидан жароҳатини тикламоқда.
- Олдинда Ўзбекистон Кубоги баҳслари бо. Балки Кубок ўйинлари орқали жамоанинг руҳий ҳолатини тиклаш мумкиндир?
- Албатта, бундан руҳий ҳолатдан ғалаба орқали чиқиш мумкин. Ҳозирда бизда 8 нафар ҳар хил ҳолатдаги жароҳат олган футболчилар бор. Бу сафар Абдуғаниев ўйнади. Жароҳат олганларни ўрнини тўлдириш учун U21 жамоасидан ҳам қўшдик. Кубок ўйинларда ғалаба қозониш орқали вазиятдан чиқиш керак.
- Клубнинг молиявий ҳолати қанақа?
- Молиявий ҳолат бўйича раҳбарият шуғулланади. Лекин бундай ҳолатдаги жамоа битта биз эмас. Вахимага ҳожат йўқ, муаммо - ўйинларимизни тўғри йўлга солишимиз лозим.

Фикрлар